5945

Қуёш батареясида ҳавога кўтарилган биринчи самолёт синовдан ўтказилди

Технология 11 май 11:32 188

Швейцариянинг SolarStratos компанияси қуёш батареясида ҳавога кўтарилган биринчи самолёт прототипини синовдан ўтказди. Бу ҳақида, The Engineer нашрига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.

Компания ходимлари томонидан ишлаб чиқилган Elektra-2 самолётининг биринчи парвози 300 метр баландликда 7 дақиқа давом этди.

Ушбу самолёт стратосферадаги парвозлар учун махсус ишлаб чиқилган эди.

«Замонавий технологиялар ёрдамида қазиб олинувчи ёқилғидан фойдаланишдан воз кечиш мумкин. 25 километр баландликкача кўтарила оладиган самолётимиз қуёш ва электр авиацияси дунёсига ойна очади», — деди синовчи учувчи Рафаэль Домиан.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш