5877

Академик Мирзаев номидаги институтда ҳарбий техника кўргазмаси бир ҳафта давом этади

Ўзбекистон 10 май 17:12 271

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институтида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бир ҳафта давом этади.

Кўргазма 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган.

Бу ерда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда мамлакатнинг барча вилоятларидан 500 нафар уруш ва меҳнат фахрийси иштирокида тантанали маросим ўтказилди.

Институт боғида 1941—1945 йиллар муҳити ҳукмрон — окоп ва блиндажлар қурилган.

Автомобильлар, танклар, самолётлар, замбараклар, пулемётлар ва бошқа ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар намойишга қўйилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш