5858

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ва Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент халқаро аэропортида ўқув машғулоти ўтказди

Ўзбекистон 10 май 16:23 375

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ФВВ, ИИВ, аэропорт хизматлари иштирокида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро мудофааси бўйича кенг кўламли ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда қутқарувчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари техноген ва табиий ҳалокатларни бартараф қилиш бўйича элементларни намойиш этди, деб хабар беради авиакомпания матбуот хизмати.

Машғулот давомида шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва аеропорт ходимлари фавқулодда вазиятларда биргаликда ҳаракатланишни машқ қилишди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш