5846

Фарғонадан Шоҳимардонга автобуслар қатнови қайта тикланди

Ўзбекистон 10 май 15:46 259

Фарғона шаҳри ва Шоҳимардон посёлкаси (Фарғона вилояти) ўртасида автобус қатнови қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Фарғона-Шоҳимардон» йўналиши бўйича 2013 йилда ёпилган автобуслар ҳаракати Фарғона вилояти ҳокимининг шахсий ташаббуси билан агентликнинг вилоят бўлими кўмагида қайта йўлга қўйилди.

Йўналишда икки дона Isuzu автобуси ҳаракат қилмоқда. Уларга Farg‘ona Oltin Vodiy Navkari корхонаси хизмат кўрсатади. Корхона эксплуатация бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, Шоҳимардон аҳолиси қатновнинг қайта тикланганидан жуда мамнун. Натижада узоқ туманнинг вилоятдаги бошқа туманлар билан транспорт алоқаси яхшиланди. Эндиликда талабалар ўқиш, беморлар даволаниш, бошқа фуқаролар турли мақсадларда кўзлаган манзилларига осонроқ етиб борадиган бўлди.

Йўналишда автобуслар сонини икки баробар ошириш режалаштирилмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш