578

Сеулдаги Митинглар вақтида 2 киши ҳалок бўлди

Долзарб янгилик | Дунё 10 март 12:53 288

Собиқ президент Пак Кин Хе тарафдорлари ва унга қарши бўлган кучлар ўртасидаги тўқнашувлар келиб чиқиши давомида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

NHK телеканали хабарига кўра, Конституцион суд президентнинг импичменти ҳақидаги қарорини маъқуллагани эълон қилингач, унинг тарафдорлари журналистларга ҳужум қилган ва полиция билан тўқнашган.

Хабар қилинишича, қурбонлардан бири 72 ёшли эркак бўлиб, у суд биноси олдида полиция автобуси остига йиқилиб тушган ва олинган кўплаб жароҳатлар туфайли жон берган.

Иккинчи қурбон шахси ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Шунингдек, намойишчилар журналистларга ҳужум қилиб, уларнинг камераларини синдириб ташламоқда, Япониянинг Киодо агентлиги мухбирларидан бири калтакланган.

10 март куни Жанубий Корея Конституцион Судининг барча 8 аъзоси парламентнинг Пак Кин Хени импичмент қилиш ҳақидаги қарорини маъқуллади. У мамлакат демократия йўлига ўтганидан буён лавозимидан четлатилган илк президентга айланди.

Эндиликда 60 кун ичида мамлакатнинг янги президентини сайлаш учун сайлов ўтказилади.

Изоҳ билдириш