5685

МДҲ дипломатлари Австриядаги «Совет аскари» ёдгорлигига гул қўйишди

Жамият 9 май 12:17 225

Ўзбекистон, Россия ва яна бир неча мамлакатлар дипломатлари Вена марказий қабристонидаги Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган аскарлар қабрига гул қўйишди.

Россия ва МДҲ мамалкатлари дипломатлари Вена марказий қабристонидаги ҳамда Шварценберг майдонидаги Уруш йиллари ёдгорликлари пойига гул қўйишди, РИА Новости хабарига асосан.

Вена қабристонида Уруш йиллари Австрияни озод қилиш учун бўлган жангларда қурбон бўлган бир неч минг Совет аскарлари дафн этилган. Уларга атаб қурилган ёдгорликлар пойида йил бўйи гуллар қўйилади. Бу йилги хотира маросимида Озарбайжон, Арманистон, Россия, Украина, Австрия, Чехия, Қирғизистон ва Ўзбекистонлик дипломатлар иштирок этишди.

Изоҳ билдириш