5676

Россия элчиси: Биз сиз билан фахрланамиз ва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги ҳақиқатни асраб қоламиз

Жамият 9 май 10:30 268

9 Май куни арафасида Тошкентдаги Россия элчихонасида 100га яқин уруш ва меҳнат фахрийлари учун тантанали қабул маросими бўлиб ўтди.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев 9 Май арафасида Уруш ва Меҳнат фахрийларини Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 72 йиллиги билан табриклади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Ушбу муносабат билан, Тошкентдаги Россия элчихонасида тантанали қабул бўлиб ўтди.

Унга 100га яқин уруш ва меҳнат фахрийлари таклиф қилинди. Уларга мурожаат қилар экан, Россия элчиси ушбу кун барча учун муқаддас ва алоҳода аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. “Бизни, машҳур ва номаълум қаҳрамонларнинг муқаддас хотираси, сиз — ҳурматли уруш қатнашчиларига ва меҳнат фахрийларига бўлган улкан миннатдорчилик ҳамда ғолиблар авлоди олдида биргаликда бош эгиш туйғуси — бирлаштириб туради. Сизнинг қаҳрамонлигингиз — авлодлар тинч ва муносиб ҳаёт кечириши учун, ижод билан олға юриши учун — имкон яратди. Муқаддас Ғалаба кунининг асосий қаҳрамони — сизлар”, — деди элчи.

Дипламатнинг сўзларига қараганда орадан 72 йил ўтишига қарамасдан, ҳар йили ушбу кунда, барча ўша Урушни хотирлайди. Ушбу Уруш бизни ақлимизни уйғотиб, жавобгарликка чақиради. Ўшанда дунё қандай жар ёқасига келиб қолганини кўрсатади. Зўравонлик, миллатчилик ва ирқчилик қандай мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол намойиш қилади.

“Кўп миллатли халқ ўз она ери эркинлиги чун курашди. Урушнинг барча оғир синовларидан ўтди ва биргаликда унутилмас улкан ғалабага эришди. Машҳур қўшиқда айтилганидек – улар ҳеч нарсани аямасдан, барча учун ягона бўлган ғалабани қўлга киритиши”, — деди Тюрденев.

Элчи айтишига қараганда, Улуғ Ватан уруши фахрийлари қаерда яшамасин, Россия уларнинг бардошини, қаҳрамонлигини ва фронт ака-укачилигини унутмайди. Тюрденев айтишига қараганда, Ўзбекистон ўз ўғлонларининг нафақат урушдаги, балким фронт ортидаги қаҳрамонликлари билан мағрурланиши мумкин. Урушда Камолжон Турғунов – Павлов Уйи ҳимоясида қаҳрамонлик кўрсатган бўлса, фронт ортида Шоахмад Шомахмудов турли миллатга мансуб 15 етим болани асраб олиб катта қилган. Унинг қаҳрамонлиги кўп милатли халқнинг бирдамлиги тимсолига айланган. “Биз сиз билан фахрланамиз ва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги ҳақиқатни асраб қоламиз. Биз ўзимизнинг тинч ва эркин ҳаётимиз учун сизнинг авлодингиз олдидан қарздор эканимизни унутмаймиз”, — деди Владимир Тюрденев барча фахрийлар олдида бош эгиб. “Вақт хотирадан кўп нарсаларни ўчириши мумкин, лекин ўз жонини аямасдан, Ер шарида тинчликни сақлаб қолган, инсониятни фашизмдан асраб қолиб, келажак авлодларга ҳаёт берганлар қаҳрамонлиги – авлодлар хотирасида абадий бўлади”, – деди Тюрденев.

Изоҳ билдириш