5663

Саудия Арабистони ўз фуқороси янги туғилган қизига Иванка Трамп исмини қўйишига рухсат бермади

Дунё 8 май 21:24 356

Саудия Арабистони фуқороси Салем аль-Анзи ўзининг яқинда дунёга келган қизига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қизларидан бири Иванка Трамп исмини беришга қарор қилган эди лекин у ушбу исмни рўйхатдан ўтказиш давомида бир қанча муаммоларга дуч келди.

Давлат ваколатли органлари унга қонун бўйича ўз қизини бу исм билан атай олмаслигини такидлашган. Саудия Арабистони ички ишлар вазирлигининг 2014 йилда қабул қилинган қарорига мувофиқ фуқоролар ўз фарзандларига фақатгина қироллик ва дин нормаларига мос исмларни қўйишлари мумкун. Келиб чиқиши махаллий бўлмаган исмлар қарорга асосан тақиқланади.

Қизалоқнинг отаси ўз ниятидан қайтмоқчи эмас ва қизини оила даврасида «Иванка» деб чақирмоқчи. Хозирда қизалоқни қонун доирасида «Лума» исми билан аташди.

Изоҳ билдириш