5659

Лола Каримова: Ташаккур сизларга, азиз фахрийлар!

Жамият 8 май 20:57 343

Лола Каримова-Тиллаева «Sen Yolg’iz Emassan» фонди ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқлаб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклашгани ҳақида хабар қилди

«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг кўп йиллик анъанасига биноан хайрия ташкилотимиз ходимлари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқлаб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан табрикладилар, деб хабар қилди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

«Мазкур тадбир азиз отахон ва онахонларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор этиш учун яна бир имконият. Ташаккур сизларга, азиз фахрийлар! Биз сизларни доимо ёдда тутамиз, ҳамда жасоратингиз олдида бош эгамиз», — дея ўз миннатдорчилигини изҳор қилган Лола Каримова-Тиллаева.

Изоҳ билдириш