563

Ўзбекистон меҳмонхоналарида алкоголь ва тамаки сотишга рухсат берилиши мумкин

Жамият 10 март 11:24 370

Ўзбекистонда меҳмонхоналар учун алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда «беш юз метр» чеклови бекор қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон

Ҳозирда экспертлар ҳамжамиятида мазкур масала кенг муҳокама қилинмоқда. Айни пайтда республикада савдо объектларининг таълим, спорт ва диний масканлардан беш юз метрдан кам масофада алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиши тақиқланади.

Алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотиш қоидалари ўзгартирилди. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур талаб бошқа корхоналар воситасида туристлар ва меҳмонлар учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари савдосини ташкил қилмоқчи бўлган меҳмонхона хизмати кўрсатувчи субъектларнинг ҳуқуқларини чеклайди. Шу билан бирга, туристлар ўзлари турган меҳмонхонада имкон борича кўпроқ турдаги хизматлар кўрсатилишини ҳисобга олишади. Шу боис меҳмонхонадаги ҳар бир кўчма нуқта учун алкоголь маҳсулотини сотиш учун рухсатнома олиш бўйича талабни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бунда, меъёрга кўра, меҳмонхонада алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи бир нечта нуқта бўлиши лозим. Экспертлар бу маҳаллий меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади деган фикрдалар.

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ошди. Меҳмонхона хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи субъектларнинг қўшимча чиқим қилишларига сабаб бўлаётган яна бир омил бу меҳмонхонага келувчиларга ўз автотранспортида хизмат кўрсатиш учун мажбурий лицензия олишидир. Бунга меҳмонларни аэропорт ёки вокзалда кутиб олиш, меҳмонхонага олиб келиш ва манзилга олиб бориш кабилар киради.

Меҳмонхоналар меҳмонларга ўз автотранспортларида тўсиқларсиз хизмат кўрсатишлари учун ушбу йўналишдаги лицензияларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, тез орада меҳмонхона ичида мини-АТС орқали телефон алоқаси хизматини кўрсатиш учун ҳам лицензия олишга ҳожат қолмайди.

Изоҳ билдириш