55467

Бош прокуратура: “Facebook” фаолини калтаклаганлар қўлга олинди

Жамият 20 декабрь 9:41 548

Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 16 декабр куни “Facebook” ижтимоий тармоғида фуқаро А.Р.Шарифуллин номаълум икки нафар шахс томонидан унга етказилган тан жароҳати юзасидан ички ишлар органи ходимлари томонидан хеч қандай чора кўрилмасдан, унинг мурожаати юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмаётганлиги тўғрисида тарқалган хабар ўрганилди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан 15.12.2019 йилда Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ 6-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича жабрланувчи А.Р.Шарифуллин ўз кўрсатмасида, 2019 йил 10 декабр куни, уни яшаш уйи олдидан қора рангли “Спарк” русумли автомашинада номаълум шахслар олиб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу автомашинани Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми, 277-моддаси 3-қисми ва 105-моддаси 2-қисми билан судланган С.Қ. бошқариб келганлиги аниқланган.

Жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган С.Қ. ўз кўрсатмасида, таниши Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган, Тошкент Давлат Шарқшунослик инсититути 2-босқич талабаси, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан бир неча маротаба судланган, Ж.М. билан биргаликда 2019 йил 10 декабрь куни фуқаро А.Р.Шарифуллиндан “Лирика” ва “Тропикамид” дори воситаларини сотиб олиш мақсадида боришганида, А.Р.Шарифуллин “Лирика” ва “Тропикамид” дори воситасини Чилонзор туманидан олиб беришини айтиб, улар билан автомашинага ўтириб, Чилонзор тумани, 23-мавзега боришганида А.Р.Шарифуллин психотроп моддасини ўз ёнидан чиқариб берганлигини, шунинг учун унинг ёлғон гапирганлигига чидай олмай, юз қисмига бир-икки маротаба урганлигини билдирган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ 6-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳ билдириш