55447

18 декабрь қурбонларининг оила аъзоларига қанча товон пули ажратилгани маълум бўлди

Жамият 19 декабрь 15:18 691

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

19 декабрь куни ҳукумат комиссиясининг кўрсатмаси билан, ҳар бир оилага 100 млн сўмдан пул ажратилиб, бериб юборилди. Шунингдек, ишчиларнинг оилаларига дафн қилиш тадбирларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам беришга кўрсатма берилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни тахминан соат 10:00да Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши рўй бериб, ишчиларни тупроқ босиб қолди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етган.

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳ билдириш