55411

Ер сотган хокимият вакили жиноят жойида қўлга олинди

Ўзбекистон 18 декабрь 15:26 467

Жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 13 130 та ҳолатда 1 827 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги, 8 138 та ҳолатда 1 082 гектар ер майдонига ноқонуний қурилишлар қилинганлиги аниқланган.

Мисол учун, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 2019 йил 17 декабрь куни Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С. лар ўзаро жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳ билдириш