55403

Расмий хабар!

Ўзбекистон 18 декабрь 13:09 1 126

Тошкент метрополитени Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берганини тасдиқлади.

Ҳозирда Бош вазир биринчи ўринбосари О. Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Хизмат текшируви натижалари ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Бугун, 18 декабрь соат 10.00 атрофида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида таҳминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

Айни пайтда талофат ва жабрланганлар юзасидан аниқлик киритилмоқда ҳамда содир бўлган ҳолатнинг сабаблари ҳақида батафсил маълумот берамиз. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Эслатиб ўтамиз, Метронинг Юнусобод линияси қурилишида авария юз берган эди.

Изоҳ билдириш