55385

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Ўзбекистон 18 декабрь 11:36 363

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил – Нагоя шаҳрига келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Тюбу халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.

Ўзбекистон президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, «Ўзбекистон-Япония» парламентлараро дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш