55362

2 миллион сўм пора олган мактаб директори қўлга тушди

Жамият 17 декабрь 14:43 474

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ангор тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. қўлга олинган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, у ўқитувчи Н.Й.ни мактабдан бўшатмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган

Изоҳ билдириш