55341

Даҳшатли ЙТҲ оқибатида 4 киши қурбон бўлди

Жамият 17 декабрь 9:40 627
Фото: Тергов департаменти

15 декабрь, якшанба куни тахминан соат 23:30 ларда 32 ёшли М.М. Cobalt русумли автомашинасини «Тузлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда бошқариб келиб, шу йўналишда ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 43 ёшли Н.С. бошқарувида бўлган Tico русумли автомашинасининг орқа томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

ЙТҲ оқибатида «Тико» йўловчилари 43 ёшли Ў.А. ва аёллар — 42 ёшли Б.Ж., 41 ёшли Д.Ю., 17 ёшли Ё.Р.лар оғир тан жароҳати олиб, Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлар. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг барчаси шифохонада вафот этишган.

Мазкур холат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш