55332

Ғаниев блогернинг «жанозасини ўқиш»ни буюргани ростми? Расмий муносабат билдирилди

Жамият 16 декабрь 14:37 966

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати «Озодлик» канали томонидан тарқатилган «Фарғона ҳокими блогернинг ‘жанозасини ўқиш’ни буюрди» сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагича баёнот берди.

“Озодлик” тарқатган “Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш” ни буюрди” сарлавҳали мақоласи юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.

“Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан навбатдаги туҳматини эълон қилган. 2 декабрда айтилган деб иддао қилинаётган аудио ёзувдаги овози ўхшатилган сўзлар бирон бир селектор йиғилишида Ш.Ғаниев томонидан айтилмаган. Ш.Ғаниев журналист ёки блогерларга нисбатан босим ёки тазйиқ ўтказмаган, Қува тумани ҳокимига бу ҳақда ҳеч қачон танбеҳ бермаган.

Аудио ёзув ўхшатма овознинг қўпол монтажидан бошқа нарса эмас.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари, ҳамкасб журналистлар, блогерлар! “Озодлик”нинг ўйинига учманг, унинг туҳматларига ишонманг. Агар “Озодлик”да бундай ҳақиқий овоз бўлганида эди, у ўзи иддао қилишича 2 декабрдан буён уни ушлаб турмас эди.

“Озодлик”нинг куни энди пранкер (овоз ўхшатувчи)ларга қолган кўринади“ дейилади Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати баёнотида

Изоҳ билдириш