55322

Қозоғистонда Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар мудҳиш ЙТҲга учради

Жамият 16 декабрь 11:14 923
Ўзбекистонлик фуқаро ЙТҲга учраб вафот этди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди. 2019-йил 13 декабрь куни эрталаб соат 9:30 атрофида, Қарағанда вилоятидаги “Қарағанда-Балхаш” автомобиль йўлида қарама-қарши тўқнашув натижасида Ўзбекистон фуқароси И.Й. ҳалок бўлди, А.Й., В.К. ва Ҳ.А. жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан киришган.

Ушбу факт бўйича Қарағанда вилояти йўл полицияси тергов олиб бормоқда.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Қарағанда вилоятининг тергов органлари ва тиббий муассасалари билан алоқада бўлиб турибти.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига: +7-717-295-42-52 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Изоҳ билдириш