55304

Танишини интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган фуқаро 600 АҚШ доллари билан қўлга олинди

Жамият 16 декабрь 10:10 281

Самарқанд вилояти. 2019 йил 08 декабрь куни 25 ёшли Ойдиной (исми ўзгартирилган) Пастдарғом тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил август ойларида “Одноклассники” ижтимоий тармоғида 21 ёшли Р.А. исмли шахс билан танишиб ўзаро учрашиб юрганлигини, Р.А. уни шарманда қилувчи маълумотларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1.700 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2019 йил 08 декабрь куни соат 18:00да Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. сўралган пулларнинг бир қисми, яъни 600 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида Р.А. га айблов эълон қилиниб унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш