553

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди

Жамият 10 март 9:05 355

Аввал хабар қилганимиздек, 2017 йил 1 октябридан Ўзбекистон Республикасида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади. Уларни алмаштириш нархи тахминан энг кам ойлик иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Зариф Юсуфжонов маълум қилди.

Амалдаги тартибга кўра, ҳайдовчилик стажи 12 ойдан кам бўлмаган ҳайдовчилар янги ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олишлари мумкин.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йилги Вена Конвенциясига тўла мос келганлиги боис, ушбу Конвенцияга қўшилган ҳар қандай давлатда амал қилади.

Шу билан бирга,  эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш  бир соат ичида амалга оширилади. Шунингдек, у электрон гувоҳнома ҳисобланади, шунга биноан, янги гувоҳномалар билан бирга талон берилмайди.

Изоҳ билдириш