55268

ИИВ Дима Қаюм билан боғлиқ «самосуд»га изоҳ берди

Ўзбекистон 17 октябрь 13:30 639

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогер Дима Қаюм билан боғлиқ «самосуд» ҳолатига изоҳ берди

Аввалроқ, Дима Қаюмнинг Риштон шаҳридаги бозорда кутубхона қурилишига қарши бўлган бир гуруҳ аёллар томонидан «самосуд» қилингани акс этган видео тарқалган эди.

Дима Қаюмнинг айтишича, ҳамма тўполон 13 октябрь куни сенатор Иқбол Мирзо Риштонга бориб, шаҳардаги бозорда янги қуриладиган кутубхона учун рамзий маънода ғишт қўйиб берганидан кейин бошланган.

«Эртасига, яъни 14 октябрь куни тушликдан сўнг бир гуруҳ савдогарлар келиб, ‘бу ерда кутубхона қурмайсан, бозор кутубхона бўладиган жой эмас’, деб мен билан масала талашиб кетишди. Эркаклар бир четда қолиб, аёллар тортишишни бошлади. Уларни ҳаммасини танийман, озиқ-овқат, ўйинчоқ ва бошқа маҳсулотлар сотадиган аёллар. ‘Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса қурмаяпти, шунчаки ғишт қўйилгани кутубхона битди дегани эмас’, деб тушунтирсам ҳам бўлмади. Менга ташланиб, телефоним экранини ҳам синдиришди», — деган эди блогер.

Қайд этилишича, ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш