55248

Қолган ишга қор ёғади!

Ўзбекистон 16 октябрь 9:56 701

МИБ Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги Когон туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Нефтгазавтотрансхизмат” унитар корхонасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 879 млн. 673 минг сўмлик солиқ қарзи ундирувини мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан автокорхонага қарашли автомашиналар хатланиб, сотувга чиқарилди.

Бугунги кунга қадар корхонага тегишли “Саptiva” ва “Epica” русумли автомашиналар сотилди ва сотувдан тушган маблағ солиқ қарзини қоплашга қаратилди.

Корхона маъмурияти томонидан солиқлар ўз вақтида тўланганида эди, ўзига зиён бўлмасди. Қолган ишга қор ёғади деб шуни айтадилар.

Изоҳ билдириш