55244

Фарғонада қасддан танишини ўлдирган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 16 октябрь 9:52 452

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.ни кўкрак соҳасига бира маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Т. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олилб борилмоқда.

Изоҳ билдириш