55209

Бобони неваралари кўзида ҳақоратлаган ҳоким узр сўради (видео)

Ўзбекистон 10 октябрь 15:03 622

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видеода Қашқадарё вилоят, Миришкор туман ҳокими Равшан Комилов бир бобони неваралари билан бегона даладан думбул ўғирлаганликда айблаб, ҳақоратлагани акс этган эди. Жараённи туман маъмурияти раҳбари ўзи видеога олган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлагани хабар қилинган эди.

Бу хабар ортидан чоршанба куни кечқурун ҳокимнинг видеомурожаати эълон қилинди. Унда ҳоким аввалига «туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради? Ҳоким сифатида мен буни ҳам ўйлашим керак, тадбиркорни ҳам ўйлашим керак». Тўғри, инсон сифатида, жаҳл устида фуқарога нисбатан ҳақорат сўзини ишлатиб қўйдим. Ҳоким сифатида, раҳбар сифатида бу сўзни ишлатмаслигим керак эди. Шунинг учун халқимиздан қўлимни кўксимга қўйиб узримни сўрайман. Бу хато-камчилигимни бошқа қайтармайман, ваъда бераман дея, сўнгра кечирим сўради.

Изоҳ билдириш