55195

МИБ уй учун тўланган ортиқча маблағни фоизи билан ундириб берди

Ўзбекистон 10 октябрь 9:38 138

МИБ фаолиятидан : корхона ортиқча ундирилган маблағни фоизи билан қайтарди.
Уй-жой масалалари азалдан долзарб аҳамиятга эга. Одамларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжи эса бирламчилиги, шубҳасиз.

Андижонлик С.Сайбидинов ҳам эзгу ниятлар билан янги уй-жой олишга ошиқади. Шу муносабат билан 27.03.2013 йилда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ва С.Сайбидинов ўртасида шартнома имзоланади. Тузилган шартномага асосан “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИКга Избоскан тумани Қўшкўприк массивидаги 1-қаватда 3 хонадан иборат 5-рақамли якка тартибда уй-жой қуриш, С.Сайбидиновга эса объектнинг жорий нархи учун 143 млн. 908 минг 571 сўм тўлаш мажбурияти юклатилади. Бироқ, Избоскан туман ҳокимининг 23.11.2013 йил кунги қарорига биноан С.Сайбидиновга туманнинг Қўғай массивида намунавий лойиҳалар асосида қуриб битказилган 10-рақамли уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланади. Ушбу уйнинг нархи 107 млн. сўмни ташкил қилади.

С.Сайбидинов “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ билан келишувига кўра 5-рақамли уйни бошқа шахс билан алмаштиришга ҳамда 10-рақамли уйга эгалик қилишга розилик билдириб, уйни суммасидаги фарқни қайтариб беришни сўраб мурожаат қилади.

Пуллар қайтарилмагач, даъво иши фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судида кўриб чиқилиб, С.Сайбидиновга “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИКдан 36 млн. 785 минг 67 сўм тўловдаги фарқ ва 5 млн. 149 минг 909 сўм фоизи, 846 минг 563 сўм суд харажатлари ундирилиши белгиланади.

Суднинг ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари билан жами 42 млн. 781 минг 539 сўм С.Сайбидинов фойдасига ундириб берилди.

Изоҳ билдириш