55184

Умра-2019 учун янги нархлар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон 9 октябрь 15:12 470

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг «Ёшлар пресс-клуби»да Умра-2019 мавсуми бўйича брифинг ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов иштирок этди ва умра сафаридаги сарф-харажатлар, виза бериш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтди.

2019 йил Умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган Умра сафари учун тўланадиган маблағ миқдоридан арзонлаштирилган. Яъни, 11 миллион 600 минг сўмдан 11 миллион 450 минг сўмга туширилган.

Таъкидланганидек, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилмоқда. Келишувга кўра, мазкур қўшимча маблағ Умра зиёрати учун жорий йил ноябрь ойидан бошлаб тузиладиган кейинги шартномада қўшилиши белгилаб олинди.

Изоҳ билдириш