55178

Nexia-3 симёғочга урилиши оқибатида 23 ёшли йигит қурбон бўлди

Ўзбекистон 7 октябрь 9:56 578

Ўтган тунда Тошкентнинг Оолмазор туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИБ.

5 октябрда 6 октябрга ўтар кечаси, тун соат 1:40лар атрофида 23 ёшли М.Мираюб исмли фуқаро бошқарувидаги Нексия 3 автомобили ёритиш устунига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида олган оғир жароҳатида ҳайдовчи вафот этган.

Дастлабки хулосага кўра, ЙТҲга автомбилнинг катта тезликда ҳаракатланиши сабаб бўлган. Ушбу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларга яна бир бор йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилшни эслатиб ўтган.

 

Изоҳ билдириш