55160

Наманганда даҳшатли жиноят содир этилди

Ўзбекистон 3 октябрь 11:26 2 339

Наманганда алимент тўлашни истамаган ота 2 ёшли фарзандини Шимолий Фарғона каналига отиб юборган. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинди.

Ота фуқаролик ишлари бўйича Наманган тумани суди қарорига кўра ойлик даромадининг 70 фоизини алимент сифатида тўлаб бориши керак бўлган.  Судланувчи эса алиментни тўламаслик мақсадида ўғлидан қутулишни режалаштирди.

Ота ўз фарзандини кўриш баҳонасида 8 июль куни собиқ турмуш ўртоғи яшаб турган уйга борган ва алдов билан ўғлини олиб қочган.

Болани Шимолий Фарғона каналига олиб келиб, уни ташлаб юборган ва чўкиб кетгунича қараб турган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судьяси Санобар Мамадалиеванинг маълум қилишича, Росулбек Тошпўлатов Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «в,и» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдирилиши) билан айбдор деб топилиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазонинг дастлабки 2 йили турма режимида, қолган қисми  умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.

 

Изоҳ билдириш