5516

Озарбойжон ва Туркия қўшма ҳарбий-тактик машғулотлар ўтказишни бошлади

Дунё 1 май 9:32 228

1 май куни Озарбойжон ва Туркия қуролли кучларининг қўшма ҳарбий-тактик машғулотлари бошланади. Бундай машғулотлар давомида артиллерия қурилмалари, зирҳли техника, миномётлар, жанговар ва транспорт вертолётлари қўлланади. Машғулотларда, шунингдек, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва зенит-ракета бўлинмалари иштирок этади.

«Озарбойжон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги келишувга кўра, 1-5 май кунлари икки давлат қуролли кучларининг жанговар отишмалар билан кечадиган қўшма тактик машғулотлари ўтказилади», деб маълум қилди Озарбойжон мудофаа вазирлигида.

Маълум қилинишича, машғулотлардан мақсад Озарбойжон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида тажриба алмашиш билан координацияни яхшилаш, штбларнинг биргаликда режалаштириши ёрдамида ҳарбий бўлинмаларнинг биргаликда ҳаракат қилишига эришиш, бўлинмаларнинг операцияларга тайёргарлиги ва уларни ўтказишга қодирлигини оширишдан иборат.

Маълум қилинишича, 4-14 июнь кунлари Грузияда Озарбойжон, Туркия ва Грузия қуролли кучларининг биргаликдаги ҳарбий машғулотлари ўтказилади.

Грузия мудофаа вазирлигида таъкидланишича, уч томонлама ҳамкорлик шаклидаги машғулотлар учинчи маротаба ўтказилади, аввалги икки машғулот Туркияда ўтган.

Изоҳ билдириш