55156

МИБ 113 нафар ишчиларга 288,2 млн. сўм иш ҳақини ундирди

Ўзбекистон 3 октябрь 10:54 272

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 16.07.2019 йилдаги ижро ҳужжатларига асосан ундирувчи 113 нафар фуқароларнинг фойдасига қарздор “Хиванефтгазқурилиш” унитар корхонасидан 288,2 млн.сўм иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувига 02.08.2019 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Мазкур ижро иши доирасида 2019 йилнинг август-сентябрь ойлари давомида олиб борилган ижро ҳаракатларида қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиб, банд солиниши, қарздорнинг балансида бўлган офис жихозлари ва бино иншоатлари хатланиши натижасида 113 нафар ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган 288,2 млн.сўм қарздорлиги ишчилар фойдасига ундирилиб, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

Изоҳ билдириш