55153

Намангандаги аттракционда 18 ёшли қиз вафот этди

Технология 3 октябрь 10:48 1 243

30 сентябрь куни соат 15:40ларда Наманган шаҳридаги кўнгилочар истироҳат боғида қутқарувчи вазифасида ишлаган Э.Х. боғда жойлашган, қурилиши тўлиқ битказилмаган “Spin block” аттракционига синов ўтказилаётган вақтда рухсатсиз чиқиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракционнинг темир труба қисмига урилиб, воқеа жойида вафот этган. UzNews.uz нашри хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида Э.Х. (2001 й.т.) “Наманган Истиқлол боғи” МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида жорий йилнинг август ойидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келганлиги ва унинг асосий иш жойи боғда жойлашган “аквапарк” сув ҳавзасида бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш