55112

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон 27 сентябрь 10:48 261

Республика Гидрометеорология маркази 27—30 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 28—29 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ, 28 сентябрда кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ, 29 сентябрда кечаси 10—15 даража, кундузи 13—18 даража, 30 сентябрда кечаси 6—11 даража, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 28—29 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ, 28 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ, 29 сентябрда кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ, 30 сентябрда кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 18—23 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 28—29 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ, 28 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ, 29 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 22—27 даража иссиқ, 30 сентябрда кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 28—29 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 33—38 даража иссиқ, 28 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ, 29 сентябрда кечаси 14—19 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ, 30 сентябрда кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 29 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27—28 сентябрда кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ, 29 сентябрда кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ, 30 сентябрда кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 28—29 сентябрда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27—29 сентябрда 12—17 даража, 30 сентябрда 8—13 даража илиқ, кундузи 27 сентябрда 25—30 даража иссиқ бўлади, 28—30 сентябрда 13—18 даража илиққача пасаяди.

Изоҳ билдириш