55106

“Ипотека-банк” ходими 350 млн. кредитни ўзлаштириб юборди

Ўзбекистон 26 сентябрь 11:02 756

“Ипотека-банк” Сурхондарё филиали ходими “O-N” МЧЖга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштириб, жамият манфаатига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган.

“O-N” МЧЖга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув ҳавзаси барпо этиш ва балиқ човоқлари ҳамда омухта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит ажратилган.

Банк ходими мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 410 млн. сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганини била туриб, филиал бошқарувчиси номидан нотариал идорага кредит муддатидан олдин қайтарилгани тўғрисида хат бериб, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этган.

Ҳолат юзасидан у ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ва 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш