55103

Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 26 сентябрь 10:54 343

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида “Дамас” русумли икки автотранспорт воситасининг тўқнашуви натижасида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида жабрланган ва қурбон бўлганлар бор.

ЎзА хабарига кўра, ҳодиса эрталабки соат 8:00лар атрофида Қарши туманидаги Хонобод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг “Қарши – Шаҳрисабз” йўлига туташ қисмида юз берган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги “Дамас” “Хонобод – Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши томондан келаётган фуқаро Э.Ҳ. бошқарувидаги “Дамас” билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Тўқнашув натижасида кучли ёнғин келиб чиққан.

– Ушбу йўл транспорт ҳодисаси “Дамас” ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва тезликни меъёридан ошириб юборгани оқибатида юзага келган, – деди вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев. – Энг ачинарлиси, ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш