55097

Суиистеъмолчиликларга барҳам берилмоқда

Ўзбекистон 26 сентябрь 10:27 329

Энергия ресурслари етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Бироқ, айрим ҳолларда ушбу соҳада суиистеъмолчилик ҳолатлари ҳам кўзга ташланиб қолмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Қоракўл тумани бўлими томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергия учун ўзаро ҳисоб-китоблари таҳлил қилинганда, таъминотчи корхона ходими С.Х. “Электрҳисоб” дастурида ўзининг электрон калити билан 87 та улгуржи истеъмолчиларнинг абонент рақамларига 261 та ҳолатда 205 597 634 сўмлик (897461 кВт.с.) электр энергия тўловлари тўланганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритиб, унга ишониб топширилган ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов натижасига кўра судга юборилди.

Худди шундай, Бюронинг Пешку тумани бўлими томонидан ўрганишда эса, таъминотчи корхонаси ходими Р.Ҳ. ўзига бириктирилган логин ва электрон калит орқали компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, 53 нафар истеъмолчилар томонидан тўланган 13 771 370 сўм коммунал тўловларни ушбу истеъмолчиларнинг розилигисиз, асоссиз равишда бошқа 62 нафар фуқароларнинг абонент ҳисоб рақамларига коммунал тўловлардан бўлган қарздорлигини сўндириш учун асоссиз ўтказиб берганлиги аниқланган. Бу ҳам етмаганидай, 18 нафар истеъмолчиларнинг 2 344 650 сўмлик коммунал тўловларини ўзининг абонент рақамига ва электр таъминоти ҳисобидаги 13 662 000 сўм коммунал тўловларни отаси И.Ҳ. раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги аъзолари ва танишларининг абонент рақамларига асоссиз равишда ўтказиб бериб, ўзганинг 29 778 020 сўм маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов натижасига кўра судга юборилиши таъминланди.

Изоҳ билдириш