55073

Намунали алиментчи ота 250 млн.сўм тўлади

Ўзбекистон 24 сентябрь 14:02 362

Ҳар доим расмий сайтларда алимент қарздорликлари ҳақидаги маълумотларга кўзимиз тушса, албатта дилни хира қилувчи ҳолатлар келтирилган бўлади. Қидирувдаги алиментчи ота, ўз фарзандларини 106 ой ўйламаган ота, қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлади ва ҳоказо.

Лекин мазкур мақоламиз намунали алиментчи ота ҳақида. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 24.09.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор В.Имомовдан вояга етмаган уч нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ҳар ойда 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 145-моддасига ҳамда 06.10.2018 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарори ижроси юзасидан бўлимда қарздорлар билан профилактик суҳбат ўтказилганда қарздор В.Имомов ўз хоҳишига кўра алимент пулларини фарзандлари 18 ёшга киргунга қадар тўлиқ тўлаш ташаббуси билан чиқди.

Шунга кўра бўлим депозит ҳисоб рақамига 05.09.2019 йилда қарздор В.Имомовдан фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар жами 252 млн. 342 минг сўм алимент пуллари ундирилган.

Изоҳ билдириш