54988

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 14 сентябрь 23:00 147

“Ўзгидрометеорология” хизмат марказидан маълум қилинишича, келаётган дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига навбатдаги салқин ҳаво оқимлари кириб келади. Булутлар кўпайиб, айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиши мумкин.

14 сентябрь, шанба куни кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларига кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

15 сентябрь, якшанбада Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Хафта охирига келиб ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.

Келаси ҳафта бошида республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-15 даража, кундузи 24-27 даража бўлади.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилди, ҳарорат кўтарилса-да, йилнинг шу вақти учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан 3-5 даражага паст бўлди.

Изоҳ билдириш