54915

Усмонхон Алимов лавозимдан олингани тасдиқланмади

Ўзбекистон 10 сентябрь 20:56 439

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган мазмунидаги бир қанча хабарлар тарқалди.

Asr.uz`нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, муфтий Усмонхон Алимов, бугун Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, унинг вилоят вакилликлари ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган мажлисда ишдан олинмаган. Ушбу хабар ҳақиқатга асосланмаган бўлиб, ёлғон эканлиги маълум бўлди.

Изоҳ билдириш