54896

Бу йил терилган 1 кг. пахта учун қанча тўланади?

Иқтисод 10 сентябрь 11:52 962

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (752-сон, 09.09.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ телеграм-канали хабар берди.

Қарорга кўра:

  • машинада терилган 1 т пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;
  • қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;
  • мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Бундан ташқари, қарорга кўра 2019 йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиб олиш, теримчилар билан ўз муддатида ҳисоб-китоб қилиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

Изоҳ билдириш