54871

Мўйноқ тумани ҳудудида отишма содир бўлди

Ўзбекистон 7 сентябрь 14:55 861

Мўйноқ тумани ҳудудида кийик овлагани чиққан овчилар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилди. Оқибатда инспекторларнинг автомашинасига жиддий шикаст етди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида ноқонуний овчилар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилди. Инспекторларга қарата узилган ўқлар инспекторлар минган автомашинанинг 10та жойига тегган. Воқеа натижасида яраланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Ноқонуний овчилар 4-5 кишидан ташкил топган бўлиб, уларнинг ичида ўрмон хўжалиги ходими ҳам бўлган, улар 20 бош кийикни отиб ўлдирган.

Айни пайтда ноқонуний овчилар қўлга тушган ва Қораўзак тумани ички ишлар бўлимида сақланмоқда.

Изоҳ билдириш