54853

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди

Ўзбекистон 6 сентябрь 9:26 616

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди (ҳозирга қадар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимидаги хизматчилар учун – ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун – тўққиз ой); чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун – тўққиз ой).

Шунингдек, эндиликда фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель – май ойларида амалга оширилади (ҳозирга қадар улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель – июнь ойларида амалга оширилиб келган).

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳ билдириш