54810

Валюта айирбошлаш тартиби ўзгартирилади

Иқтисод 27 август 8:43 930

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш режалаштирилмоқда:

5-банд (Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“5. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.”.

2-боб (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш) номидаги ва 6-банддаги (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш банк раҳбарининг буйруғига асосан банкнинг тегишли таркибий бўлинмасига юклатилади) “валюта айирбошлаш операцияларини” деган сўзлар “нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини” деган сўзлар билан алмаштирилади.

10-банддан (Резидент жисмоний шахс чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банкининг таркибий бўлинма мутахассисига ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, ЯТТ эса қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этади ҳамда таркибий бўлинма мутахассиси ҳужжатлардан нусха олади ва аслини қайтариб беради) “ариза ҳамда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3-бобнинг (Тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиб олиш операцияларини амалга ошириш) номи “тижорат банклари томонидан” деган сўзларидан кейин “нақдсиз шаклда” деган сўзлар билан тўлдирилади.

6-боб (Валюта айирбошлаш шохобчасига қўйиладиган талаблар ва унинг ишини ташкил қилиш) номидаги “айирбошлаш шохобчасига” деган сўзлар “айирбошлаш шохобчасида амалга ошириладиган операциялар турлари, шохобчага” деган сўзлар билан алмаштирилади.

32-банднинг (Валюта айирбошлаш шохобчасида қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин) учинчи хатбошисидан (норезидент жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш) “норезидент” деган сўз чиқариб ташланади.

34-банд (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш шохобчаси ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади), валютанинг ҳақиқийлигини аниқлайдиган детектор ёки тестер, тегишли дастурий таъминотга эга компьютер ва ҳисоблаш техникаси, шунингдек зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маълумот материаллари билан таъминланади) “детектор ёки тестер,” деган сўздан кейин “тўлов терминаллари,” деган сўзлар билан тўлдирилади.

Қуйидаги мазмундаги 47-1-банд билан тўлдирилади:

“47-1. Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш операцияси резидент жисмоний шахс томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидаги миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади.”.

49-банддан (Чет эл валютаси норезидент жисмоний шахсларга сотилганда, чет эл валютаси сотилганлигини тасдиқловчи мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси норезидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан бирга мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги 09010-сон реестрга илова қилинади ва ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади) “норезидент” деган сўз чиқариб ташланади.

11-иловада (Норезидентларга чет эл валютаси сотилганлигини ҳисобга олиш реестри) “Норезидентларга” деган сўз “Жисмоний шахсларга” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Изоҳ билдириш