54778

Тошкентда ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал муштлашув билан тугади

Ўзбекистон 23 август 15:27 1 103

Чилонзор туманида 13 август куни соат 15:10 ларда Spark ҳайдовчиси 28 ёшли Шавкат М. ва Hyundai ҳайдовчиси 36 яшар Қаюмжон Ю. Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида кетаётиб, бир-бирига йўл бермасдан ўзаро урушиб кетган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Жанжал давомида Шавкат машинасидан аррани олиб, Қаюмжон ва у билан бирга бўлган йўловчи 27 ёшли Хуршид А.га жароҳат етказган. Ўз навбатида улар ҳам Шавкатга тан шикастлари етказган. Натижада Қаюмжон, Хуршид ва Шавкат тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноий иш қўзғатилди.

Шу туманда, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасининг қатнов қисмида Spark ҳайдовчиси 36 ёшли Абдусалом Х. ва Matiz ҳайдовчиси 46 яшар Раҳимжон Д. ўртасида можаро келиб чиққан. Келишмовчилик оқибатида Абдусалом Раҳимжонни уриб, унга тан жароҳати етказди.

Ушбу ҳолат бўйича ҳам Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳ билдириш