54737

Марказий банк валюталар курсини янгилади. Доллар рекорд даражада кўтарилди

Иқтисод 20 август 10:50 1 175

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 323 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9384 сўмга етган.

1 евро курси 301,58 сўмга ошиб, 10 393,72 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 1,67 сўмга қимматлашиб, 140,14 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

20 августдан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлагани хақида хабар қилинган эди.

Изоҳ билдириш