54630

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозининг вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон 6 август 10:39 1 800

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 августь якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, 2019 йил 11 август, якшанба куни Қурбон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат 05:45да ўқилиши эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида намоз вақти Тошкент шаҳри билан орадаги тафовутдан келиб чиққан ҳолда белгилаб қўйилди. Эслатиб ўтамиз, ҳайит намози қуёш чиққанидан 15-20 дақиқа ўтгач ўқилади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг вақтлари
2019 йил, 11 август (якшанба)
05:35 Андижон вилояти
06:10 Бухоро вилояти
05:55 Жиззах вилояти
06:05 Навоий вилояти
05:35 Наманган вилояти
06:00 Самарқанд вилояти
05:50 Сирдарё вилояти
06:00 Сурхондарё вилояти
05:50 Тошкент вилояти
05:45 Тошкент шаҳри
05:35 Фарғона вилояти
06:20 Хоразм вилояти
06:05 Қашқадарё вилояти
06:25 Қорақалпоғистон Республикаси

Мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган жоме масжидларда шу куни Қубон ҳайити намози ўқилади.

Изоҳ билдириш