54584

Ўзбекистонлик Зафар Маҳмудов Москвада прокурор этиб тайинланди

Ўзбекистон 2 август 10:21 1 299

Асли бухоролик бўлган Зафар Маҳмудов Москва туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.

33 ёшли кичик адлия маслаҳатчиси Зафар Маҳмудов Москва Лефортово тумани туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.

Зафар Маҳмудов Бухорода туғилган. У 2008 йилда Москва давлат юридик академиясини тамомлаган. 27 ёшида туман прокуратурасига раҳбарлик қилган. Сиктивкар шаҳар прокурори ёрдамчиси бўлган.

Кейинчалик Твер вилояти жиноий-процессуал фаолияти устидан назорат бўлими прокурори, Кимр туманлараро прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2014-2019 йилларда Калуга вилоятининг Мешов ва Юхнов туман прокурори лавозимида фаолият кўрсатган.

 

Изоҳ билдириш