54577

Довондаги ЙТҲда машина дарёга қулади

Ўзбекистон 2 август 9:59 499

Тожикистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.

ЙТҲ жорий йилнинг 30 июль куни Сўғд вилоятидаги Шаҳристон довонида содир бўлган ва автомобиль дарёга қулаган. ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, содир бўлган ЙТҲ натижасида Ўзбекистон фурқароси А.Д. вафот этган. Яна бир ҳамюртимиз А.Н. жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

Марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида Ватанга юборилди.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчихона вазиятни назоратга олган ва жароҳатланган ўзбекистонликка ёрдам бериб консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.

Изоҳ билдириш