54569

15 августдан газ ва электр энергияси қимматлашади

Иқтисод 31 июль 10:36 1 266

Ўзбекистонда 15 августдан жамоат транспортларида йўл ҳақи, электр энергияси ва газ тарифлари қимматлашади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи ҳисоблагич бўлган тақдирда, 380 сўмни (ҳозирда 320 сўм) ташкил қилади. Ҳисоблагич йўқ бўлса, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 1 куб/м нархи 660 сўм бўлади (ҳозирда 553 сўм).

Маиший истеъмолчилар учун электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун) 250 сўмдан 295 сўмгача қимматлайди, ишлаб чиқарувчи ва бошқа турдаги истеъмолчилар учун — 450 сўм.

Ҳужжатга кўра, 15 августдан шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматлари тарифлари ҳам қимматлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши айтилганди. Кейинроқ бу бекор қилинган эди.

Изоҳ билдириш