54541

Президентлар чегарада учрашди

Дунё 26 июль 14:04 2 813

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қирғиз-тожик чегарасида учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда таъкидланишича, икки давлат раҳбари чегара ҳудудидаги аҳоли билан қўшма учрашув ўтказишган.

Маҳаллий аҳоли билан учрашувда икки давлат раҳбарлари тинчлик ва тотувлик, халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстликни сақлаш муҳимлигини қайд этдилар. Шунингдек, чегарадаги мавжуд бўлган барча муаммоларни бартараф этиш учун чора кўришга тайёр эканини таъкидладилар.

Маълум қилинишича, икки давлат етакчилари музокараларни давом эттириш учун Тожикистон Республикасининг Исфара шаҳрига йўл олишган.

Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни икки давлат чегарасидаги Ворух қишлоғида қуролли можаро юз берганди. Жанжал Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи аҳолиси Тожикистон ҳудуди ҳисобланган Ворух қишлоғи аҳолисининг байроқ ўрнатишига қарши чиқишидан келиб чиққан.

Изоҳ билдириш